Жаҳон чемпиони Испания нега АҚШга 15 миллион доллар тўлайди?

2026 йилги футбол бўйича Жаҳон чемпионати ғолиби бўлган Испания терма жамоаси кутилмаган молиявий харажатга дуч келди. Маълум бўлишича, жамоа чемпионлик учун қўлга киритган мукофот пулининг бир қисми АҚШ фискал қонунчилиги талабларига мувофиқ солиқ сифатида тўланади. Бу ҳақда Fox News телеканали хабар тарқатди.
Маълумотга кўра, АҚШ қонунчилигига биноан, мамлакат ҳудудида даромад олган чет эллик норезидентлар, агар икки томонлама солиқ битимлари орқали имтиёзлар белгиланмаган бўлса, ушбу даромаддан 30 фоизлик федерал солиқ тўлаши лозим.
Испания терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги ғалабаси учун жами 50 миллион доллар мукофот пулини қўлга киритган. Бироқ АҚШ томони футболчиларни ягона жамоа сифатида эмас, балки алоҳида шахслар сифатида баҳолаган. Шу боис солиқ базаси ҳар бир ўйинчига индивидуал тарзда ҳисобланган.
Натижада Испания терма жамоаси АҚШ бюджетига 15 миллион долларгача солиқ тўлашига тўғри келиши мумкин.
Хабарда қайд этилишича, АҚШ Конгресси вакиллари европаликлар жамоаси амалдаги солиқ қоидалари билан олдиндан танишиб чиқиши керак бўлганини таъкидлаган. Шу билан бирга, Вакиллар палатасининг айрим аъзолари спортчилар учун қўлланилаётган бундай юқори солиқ ставкасини танқид қилиб, уни қайта кўриб чиқиш зарурлигини билдирган.






























Изоҳлар 0
…