Айман Ҳуссайн “Пахтакор” билан шартнома имзолади

Ироқ терма жамоасининг 30 ёшли ҳужумчиси Айман Ҳуссайн “Пахтакор” билан мавсум охиригача мўлжалланган шартнома имзолади. У яқинда бўлиб ўтган Жаҳон Кубогида Ироқ терма жамоасининг ягона голига муаллифлик қилган. Айман Ҳуссайн клублар миқёсида чемпионат ўйинларида 120 та, Ироқ терма жамоаси сафида еса 34 та гол урган. Ҳужумчи фаолияти давомида Ироқ, Тунис, Қатар, БАА ва Марокаш клубларида ўйнаган.
Ироқ терма жамоасининг 30 ёшли ҳужумчиси Айман Ҳуссайн “Пахтакор” футболчисига айланди, деб хабар беради Пахтакор Facebook саҳифаси.
Клуб маълумотига кўра, футболчи билан мавсум охиригача мўлжалланган шартнома имзоланган. Айман Ҳуссайн яқинда бўлиб ўтган Жаҳон Кубогида Ироқ терма жамоасининг ягона голига муаллифлик қилган.
Ҳужумчи фаолияти давомида Ироқнинг “Духок”, “Нафт”, “Шорта”, “Ал Қува Жавия”, “Карма”, Туниснинг “Сфаксиен”, Қатарнинг “Умм Салал”, “Маркия”, “Ал Хор”, “Ал Вакра”, БААнинг “Ал Жазира” ва Марокашнинг “Ража Атлетик” клубларида ўйнаган.
Айман Ҳуссайн клублар миқёсида чемпионат ўйинларида 120 та гол урган. Ироқ терма жамоаси сафида эса 34 марта рақиблар дарвозасини ишғол қилган.
У Олимпия ўйинлари ва Жаҳон Кубоги финал босқичида ҳам гол уришга эришган футболчилардан бири ҳисобланади. “Пахтакор” тажрибали ҳужумчи жамоага фойда келтиришига ишонч билдирмоқда.































Изоҳлар 0
…