Афсонавий Audi A2 электромобил сифатида қайтмоқда

Audi A2 модели замонавий електр форматида қайтмоқда ва Q4 Е-трон кроссоверидан кичикроқ, самарадорликка йўналтирилган електромобил сифатида ишлаб чиқилган. Янги A2 Е-трон Volkswagen гуруҳининг МЕБ платформасининг сўнгги модификациясига асосланган бўлиб, аеродинамик кузов ва бўлинган ойналар орқали ўзига хос қиёфасини сақлаб қолган.
Автомобилсозлик оламидаги энг кутилмаган қайтишлардан бири рўй бериб, ўз даврининг ўзига хос муҳандислик ютуғи бўлган Audi A2 модели янги электр форматида саҳнага қайтмоқда. ixbt.com маълумотига кўра, компания эски ихчам хатчбек дизайнини шунчаки носталжи учун эмас, балки замонавий аэродинамика талабларидан келиб чиққан ҳолда қайта жонлантирди. Асл нусхадагидек алюминий кузовдан воз кечилган бўлса-да, янги электромобил ўзининг самарадорлиги ва ўзига хос қиёфаси билан ихчам сегманитда муҳим ўрин эгаллашни мақсад қилган. Бу ҳақда Autocar.co.uk хабар беради.
2000-йилларнинг бошларида тақдим этилган дастлабки Audi A2 модели ўта илғор аэродинамикаси ва енгил алюминий конструкцияси билан танилган эди. Бироқ ўша даврда бу мураккаб технологиялар автомобил нархини қимматлаштириб юборган ва у кутилган тижорий муваффақиятга эриша олмаган. Бугунги кунга келиб эса немис бренди мутлақо бошқа ёндашувни танлади. Муҳандислар олдига Q4 Э-трон кроссоверидан кичикроқ ва батарея қувватини имкон қадар те тежовчи электромобил яратиш вазифаси қўйилган эди.
Аэродинамик шакл ва замонавий платформа
Мутахассисларнинг таъкидлашича, хатчбек корпусини аэродинамика қонуниятлари асосида мукаммаллаштириш мантиқан айнан A2 шаклидаги силуэтга олиб келди. Олд қисмнинг пастлиги ва том чизиғининг томчи шаклида якунланиши ҳаво қаршилигини кескин камайтиради. Орқа кўринишни яхшилаш мақсадида ўрнатилган бўлинган ойналар эса автомобилнинг ўзига хос ретро стилини сақлаб қолган ҳолда замонавий талабларга мослаштирилганини кўрсатади.Бироқ, замонавий бозор шартларидан келиб чиққан ҳолда, янги A2 Э-трон бутунлай ўзига хос платформага эга эмас. У Volkswagen гуруҳи тасарруфҳидаги оммавий МEБ платформасининг сўнгги модификациясига асосланган. Бу ўз навбатида ишлаб чиқариш таннархини мақбул даражада сақлаб қолишга ва яқинда ўз фаолиятини якунлаган A1 ҳамда Q2 моделлари ўрнини муносиб эгаллашга имкон беради.
Техник янгиликлар ва самарадорлик
Янги платформа ўзи билан бир қатор муҳим техник яхшиланишларни олиб келди. Жумладан, ўрта сиғимли батареялар учун анъанавий никел-марганец-кобалт (НМК) ўрнига литий-темир-фосфат (ЛФП) кимёвий таркиби танланди. Бу ҳайдовчиларга батареяни ҳар сафар 100 фоизгача хавотирсиз қувватлаш имкониятини беради, чунки ЛФП элементлари бу жараёнга анъанавий батареяларга қараганда чидамлироқ ҳисобланади.Шунингдек, автомобил янги 'APP350' электр двигателига эга бўлди. Юпқалаштирилган материаллар, махсус мойлаш тизими ва алоҳида мой резервуари ҳисобига механик йўқотишлар минималлаштирилди. Тишли ғилдиракларнинг мой ваннасида доимий айланишидан келиб чиқадиган қаршилик камайтирилгани ҳисобига электромобилнинг умумий самарадорлиги янада ошди.
Бозордаги рақобат ва ички дизайн
Ўлчамлари бўйича Volkswagen ИД 3 модели билан яқин турувчи янги Audi A2 премиум синфдаги рақобатчилар билан курашишга тўғри келади. Ҳозирча BMW ва Mercedes-Benz компаниялари ихчам тоифадаги электр моделларини тақдим этмагани сабабли, янги Audi A2 Renault Megane, Volvo EX30, Mini Коунтрйман Э ҳамда қардош Cupra Борн моделлари билан рақобатлашади.Ички қисм тўлиқ очиб кўрсатилмаган бўлса-да, баъзи тафсилотлар унинг бошқа сўнгги Audi моделлари билан уйғунлигини кўрсатади. Марказий экранлар ва бошқарув элементлари Q3 моделини эслатади. Олд панел ва эшик қопламаларида замонавий мато материалларидан фойдаланилган бўлиб, бу интерерга ўзига хос минималист ва қатъий тус беради.































Изоҳлар 0
…