Тошкентда маст йўловчи автобус ҳайдовчисига ҳужум қилди

1 дақиқа ўқиш131
Тошкентда маст йўловчи автобус ҳайдовчисига ҳужум қилди

Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида маст йўловчи автобус ҳайдовчиси билан жанжаллашиб, унга ҳужум қилган. Шунингдек, эркак автобуснинг олд ойнасини ҳам синдирган.

Тошкент шаҳар ИИББ маълумотига кўра, воқеа 1 август куни 98-йўналишли автобусда содир бўлган. Муқаддам судланган 43 ёшли эркак маст ҳолда жамоат тартибини бузиб, ҳайдовчи билан тортишган.

Ҳайдовчи уни автобусдан туширмоқчи бўлганида, йўловчи олд ойнага мушт уриб, ойнани синдирган. Шундан сўнг у ҳайдовчининг юз ва бўйин қисмига бир неча бор зарба берган.

Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда. Текширув якунлари асосида воқеага ҳуқуқий баҳо берилиб, қонуний қарор қабул қилинади.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?