Муҳаммад Салах кутилмаганда Trabzonspor жамоасига ўтди

Муҳаммад Салах Ливерпул сафидаги фаолиятини якунлаб, Туркия Суперлигаси вакили Trabzonspor билан икки йиллик шартнома имзолади. Клуб унга йилига 17 миллион евро даромадни ўз ичига олган таклиф берди ва Салах Туркия чемпионатининг энг кўп маош олувчи футболчисига айланди. Мисрлик ҳужумчи янги жамоасида Трабзон шаҳрининг ҳудудий коди бўлган 61-рақамни танлади.
Ливерпул сафидаги фаолиятига якун ясаган Муҳаммад Салах ўз келажаги борасидаги барча миш-мишларга нуқта қўйиб, Туркия Суперлигаси вакили Trabzonspor билан шартнома имзолади. Мисрлик юлдузнинг ушбу кутилмаган трансфери футбол оламида катта шов-шувларга сабаб бўлди ва мухбирлар эътиборини дарҳол ўзига тортди. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.
талкСПОРТ нашри хабар қилишича, ўтган мавсум охирида Ливерпул билан хайрлашган ҳужумчи хизматига Европа ва Яқин Шарқнинг бир нечта жамоалари қизиқиш билдирган эди. Дастлаб Besiktas клуби асосий даъвогар сифатида кўрилган бўлса-да, молиявий қийинчиликлар туфайли музокаралар охирига етмаган.
Рекорд даромад ва янги чақирув
Trabzonspor раҳбарияти тажрибали футболчини ўз сафига қўшиб олиш учун йилига 17 миллион евро миқдоридаги даромадни ўз ичига олган жозибали таклифни тақдим этди. Ушбу молиявий шартнома натижасида Салах Туркия чемпионатининг энг кўп маош олувчи футболчисига айланди.Икки йиллик битим имзолаган тажрибали футболчи трансфери расман эълон қилингач, жамоанинг янги либосида кўриниш берди. Бироқ мухлислар эътиборини нафақат трансфернинг ўзи, балки унинг янги либосидаги рақам ҳам қаттиқ қизиқтирди.
Маданий аҳамиятга эга рақам
Ливерпул сафида 11-рақам, Миср терма жамоасида эса 10-рақам остида тўп суриб ўрганган ҳужумчи янги жамоасида 61-рақамни танлади. Бу рақам Трабзон шаҳрининг ҳудудий коди бўлиб, маҳаллий маданиятда ўта муҳим рамзий маънога эга.Ушбу рақамнинг аҳамияти шунчалик баландки, маҳаллий ишқибозлар ҳар бир учрашувнинг 61-дақиқасини ўзига хос шоуга айлантириб, стадионни мушакбозлик ва қизғин ҳайқириқлар билан тўлдиришади. Салахдан аввал ҳам ушбу рақам остида бир қатор футболчилар ҳаракат қилган.
Ҳозирча 61-рақам унинг мавсум давомидаги расмий рақами бўлиб қолиши ёки шунчаки тақдимот маросими учун танлангани аниқ эмас. Trabzonspor клуби ижтимоий тармоқлар орқали футболчининг Истанбулдаги аэропортга етиб келиш вақти ва трансфер тафсилотларини ўз вақтида эълон қилиб борди.






























Изоҳлар 0
…