Солиқ қарзи сабаб фермер хўжалигига тегишли BYD автомашинаси хатланди

Бюронинг Дўстлик туман бўлими иш юритувида бўлган солиқ қарздорлигини ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати юзасидан амалга оширилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида қарздор фермер хўжалиги томонидан суд ҳужжати талаблари белгиланган муддатда бажарилмагани аниқланди.
Ижро ҳужжатининг ўз вақтида таъминланмагани муносабати билан давлат ижрочилари томонидан қарздорга тегишли қимматбаҳо мол-мулк аниқланиб, BYD русумли енгил автомашина қонунчиликда белгиланган тартибда хатловга олинди.
Мазкур автомашина қарздорликни қоплаш ва суд ҳужжати ижросини таъминлаш мақсадида хатланиб, унга нисбатан тасарруф этиш ҳуқуқи чекланди. Қарздор томонидан қарздорлик ихтиёрий равишда бартараф этилмаган тақдирда, мол-мулкка нисбатан қонунчиликда назарда тутилган кейинги ижро чоралари қўлланилиши мумкин.































Изоҳлар 0
…