Эдуард Мендининг Ал-Аҳли жамоасидан кетиши ҳақидаги хабарлар нима сабабдан тарқалди

Ал-Аҳли раҳбарияти амалдаги шартномаси кучда бўлишига қарамай, Эдуард Менди билан ёзги трансфер ойнасида хайрлашишни режалаштирмоқда. Вазият кескинлашишига спорт директори Рой Педро ва дарвозабон ўртасидаги зиддият сабаб бўлгани, Педро Мендини техник масалаларга аралашишда айблаётгани айтилмоқда.
Саудия Арабистонининг Ал-Аҳли клуби дарвозабони Эдуард Мендининг келажаги сўнгги кунларда жиддий муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Маълум бўлишича, жамоа раҳбарияти сенегаллик тажрибали посбон билан ёзги трансфер ойнасида хайрлашишни режалаштирмоқда. Гарчи футболчининг клуб билан амалдаги шартномаси ҳали кучда бўлса-да, унинг тақдири атрофидаги турли миш-мишлар футбол жамоатчилигининг эътиборини тортмоқда. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.
Асосий можаро ва келишмовчиликлар футболчининг майдондаги ўйинлари билан боғлиқ эмас. Ал-Аҳли клуби раҳбарияти ва мураббийлар штаби дарвозабоннинг фаолиятига эътироз билдирмаяпти. Бироқ, ички муҳит ва баъзи масалаларни ҳал этишдаги ёндашувлар томонлар ўртасида тушунмовчиликлар келтириб чиқаргани айтилмоқда.
Sport директори ва дарвозабон ўртасидаги зиддият
Манбалар берган маълумотларга кўра, вазиятнинг кескинлашувига клуб спорт директори Рой Педро ва дарвозабон ўртасидаги муносабатлар сабаб бўлган. Рой Педро Мендини жамоанинг профессионал вазифаларидан ташқари, яни техник масалаларга аралашишда айбламоқда. Sport директори футболчининг ўз ваколатидан ташқари ишларга аралашаётганидан норози экани тахмин қилинмоқда.Шунга қарамай, ҳозирча на Ал-Аҳли клуби ва на Эдуард Мендининг ўзи юзага келган вазият юзасидан расмий баёнот берди. Барча хабарлар ва тахминлар ҳозирча фақатгина ОАВ ва манбалар даражасида қолмоқда. Томонлар ўртасида очиқ тўқнашув ёки расмий жазо чоралари эълон қилингани йўқ.
Кийиниш хонасидаги муҳокамалар
Маълум бўлишича, Менди ёзги трансфер ойнаси вақтида жамоага нималар етишмаётгани ҳақида тажрибали ва етакчи футболчилар билан маслаҳатлашган. Кийиниш хонасидаги ана шу суҳбатлар ва жамоанинг эҳтиёжлари ҳақидаги муҳокамалар клуб раҳбариятининг айрим вакилларига маъқул келмаган бўлиши мумкин.Шу тариқа, Эдуард Мендининг Ал-Аҳдаги фаолияти кутилмаган бурсе ясаши мумкин. Шартнома амал қилиш муддатига қарамай, ёзда трансфер бозорида қизиқарли ўзгаришлар юз бериши эҳтимоли юқори. Клубнинг келгусидаги расмий баёнотлари вазиятга ойдинлик киритиши кутилмоқда.






























Изоҳлар 0
…