Душан Влахович Туркияга йўл олди: «Ювентус» учун улкан хулоса

Душан Влахович фаолиятини Истанбулнинг «Бешиктош» клубида давом еттиради ва «Ювентус»даги тўрт ярим йиллик даврига якун ясайди. 2022-йилнинг январ ойида «Фиорентина»дан 70 миллион евро ва қўшимча 10 миллион евро бонус евазига харид қилинган ҳужумчи 168 учрашувда 68 та гол урди. У «Ювентус» сафидаги ягона совринини 2024-йилда «Аталанта»га қарши Италия кубоги финалида ғалаба голини уриб қўлга киритди.
Италиянинг «Ювентус» клуби ҳужумчиси Душан Влахович фаолиятини Туркияда давом эттирадиган бўлди. Ушбу трансфер ҳужумчининг Турин клубидаги фаолиятига якун ясаш билан бирга, унинг атрофидаги узоқ йиллик муҳокамаларга ҳам нуқта қўйди. GOAL.com хабар беришича, сербиялик футболчи фаолиятини Англия Премер-лигаси ёки Ла Лига грандларида давом эттиришни орзу қилган бўлса-да, якунда Истанбулнинг «Бешиктош» клубига юқори маош эвазига кўчиб ўтди. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.
Эслатиб ўтамиз, 2022-йилнинг январ ойида «Фиорентина»дан 70 миллион евро ва қўшимча 10 миллион евро бонус эвазига харид қилинган ҳужумчи клуб тарихидаги энг қимматбаҳо трансферлардан бири бўлганди. Туринликлар 22 ёшли футболчига мавсумига 12 миллион еврогача етадиган улкан маош тайинлаб, уни жамоани етаклаб кетишга қодир янги авлод юлдузи сифатида кўрган эди. Бироқ тўрт ярим йил давомида Влахович кутилган даражадаги суперюлдузга айлана олмади.
Мураккаб давр ва етакчиликсинови
Влаховичнинг «Ювентус»даги фаолияти клуб тарихидаги энг нотинч даврга тўғри келди. Бу давр мобайнида Андреа Анелли бошчилигидаги бутун бошқарув кенгаши истеъфога чиқди, клуб раҳбарияти ва мураббийлар штаби бир неча бор ўзгарди. Серблик футболчи Аллегри, Мотта, Тудор ва Спаллетти каби мутахассислар қўл остида ўйнади. Гарчи клубдаги умумий тартибсизликлар унинг ўйинига салбий таъсир кўрсатган бўлса-да, жамоанинг асосий тўпураридан қийин вазиятларда жамоани судраб чиқиш талаб этиларди.168 учрашувда 68 та гол урганига қарамай, ҳужумчи кўпинча ўзининг ҳиссиётлари ва техник камчиликлари, хусусан, тўпни биринчи марта қабул қилишдаги муаммолари сабаб танқидларга учради. Унинг «Ювентус»даги ягона соврини 2024-йилги Италия кубоги бўлиб, «Аталанта»га қарши кечган финалдаги ғалаба голи айнан унинг ҳисобига ёзилган эди.
Молиявий ютуқ ва янги манзил
Футболчининг кейинги манзили унинг ўзи ўйлаган даражага чиқа олмаганини яна бир бор кўрсатди. Охирги йилларда Премер-лига, хусусан «Арсенал», шунингдек «Барселона» ва «Бавария» клублари нишонида бўлган ҳужумчи учун бу жамоалардан аниқ таклифлар келиб тушмади. Натижада, фаолиятининг энг қизғин палласида 26 ёшли сербиялик футболчи Туркия чемпионатида тўп тепишга рози бўлди.Шунга қарамай, молиявий нуқтаи назардан ушбу трансфер футболчининг ўзи ва унинг агентлари учун мутлақ ғалаба бўлди. Истанбулда у ҳар мавсум учун 10 миллион евро соф маош, бонуслар ҳамда салмоқли имзо пулини қўлга киритади. Шу билан бирга, «Ювентус» ҳанузгача Влаховичга муносиб ўринбосар топгани йўқ. Сабаби, жамоа сафига қўшилган Коло Муани ҳужум чизиғи бўйлаб ҳаракатланишни ёқтирадиган мобил ҳужумчи ҳисобланади ва у классик жарима майдончаси марказий ҳужумчиси вазифасини тўлиқ бажара олмайди.






























Изоҳлар 0
…