Starlink Вьетнам бозорига кирди ва буюртмаларни қабул қила бошлади

SpaceX компаниясининг Starlink сунъий йўлдош интернети хизмати Ветнамда уланиш бўйича буюртмаларни қабул қила бошлади. Мамлакатдаги хонадонлар starlink.com.вн сайти орқали рўйхатдан ўтиши мумкин, жисмоний шахслар учун ойлик абонент тўлови 1,13 миллион донгдан, ускуналар нархи эса 8,66 миллион донгдан бошланади.
Илон Маскга тегишли бўлган SpaceX компаниясининг Starlink сунъий йўлдош интернети хизмати навбатдаги муҳим бозорда ўз фаолиятини бошлади. ixbt.com маълумотига кўра, компания Вьетнам ҳудудида тармоққа уланиш бўйича буюртмаларни қабул қилишга киришди ва бу Жануби-Шарқий Осиё минтақасидаги кенгайиш жараёнида навбатдаги қадам бўлди. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.
Эндиликда мамлакатдаги хонадонлар starlink.com.вн расмий веб-сайти орқали маблағ ўтказиб, уланиш тариф режаларини расмийлаштиришлари мумкин. Таъкидланишича, жисмоний шахслар учун ойлик абонент тўлови 1,13 миллион донгдан (тахминан 43 АҚШ доллари) бошланади. Шунингдек, фойдаланувчилар махсус ускуналар тўпламини ҳам сотиб олишлари талаб этилади.
Ускуналар нархи ва корпоратив тарифлар
Тармоққа уланиш учун зарур бўлган ускуналар қиймати 8,66 миллион донгни ташкил қилади. Бизнес сегменти вакиллари учун эса шартлар бироз фарқ қилади: корпоратив мижозлар учун минимал ойлик абонент тўлови миқдори 1,48 миллион донг этиб белгиланган.Ҳозирги кунда Starlink қамров харитасига кўра, Вьетнам ушбу сунъий йўлдош интернети хизмати мавжуд бўлган Жануби-Шарқий Осиёдаги олтинчи бозорга айланди. Бунгача хизмат Индонезия, Малайзия, Филиппин, Сингапур ва Шарқий Тимор давлатларида ўз ўрнига эга бўлган эди.
Синов даври ва ҳукумат қарори
Вьетнам ҳукумати 2025-йилнинг март ойида SpaceX компаниясига Starlink хизматини синов режимида ишга туширишга рухсат берган эди. Бунинг учун расмийлар ушбу соҳадаги хорижий мулкдорликка қўйилган чекловларни бекор қилган.Синов муддати 2030-йилнинг охиригача давом этиши кўзда тутилган бўлиб, ҳукумат ушбу давр мобайнида абонентлар сонини кўпи билан 600 минг нафарга чеклаган. Бу эса хизматнинг барқарорлигини таъминлаш ва техник имкониятларни босқичма-босқич синовдан ўтказиш имконини беради.
Маҳаллий бўлинма ва инфратузилма
Мазкур фаолиятни амалга ошириш учун SpaceX компанияси маҳаллий бўлинма — Starlink Сервисес Виетнам корхонасини ташкил этди. Ушбу тузилма 2025-йилнинг сентябрь ойида 30 миллиард донг (1,1 миллион АҚШ доллари) миқдоридаги устав капитали билан рўйхатдан ўтказилди.Вьетнам ҳукумати маълумотларига кўра, мамлакат ҳудудида ушбу сунъий йўлдош интернетининг барқарор ишлашини таъминлаш мақсадида тўртта ер устки станциясини жойлаштиришга рухсат берилган. Бу эса алоқа сифатини янада яхшилашга хизмат қилади.






























Изоҳлар 0
…