«Эртага кўрасиз»: Гэрри Махачевнинг ҳукмронлигига чек қўйишга ваъда берди

1 дақиқа ўқиш166
«Эртага кўрасиз»: Гэрри Махачевнинг ҳукмронлигига чек қўйишга ваъда берди
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • Ярим ўрта вазн тоифаси чемпионлиги учун эртага Ислам Махачев ва UFC рейтингидаги 1-рақамли даъвогар Иен Мачадо Герри жанг қилади.
  • Герри расмий «кўз уриштириш» маросимидан сўнг Исламни мағлуб этиб, ўз ҳукмронлиги даврини бошлашини ва октагонда янги тарих ёзилишини айтди.
  • У ғалаба билан бирга мутлақ устунликни намойиш этиб, ҳақиқий буюк жангчи эканини тан олдиришга вада берди.
  • Тошкент вақти билан жанг тахминан соат 07:30 атрофида бошланиши кутилмоқда.

Дунё яккакураш ихлосмандлари интиқлик билан кутаётган ярим ўрта вазн тоифасидаги чемпионлик тўқнашуви арафасида кескинлик чўққисига чиқди. UFC рейтингида вазн тоифасининг 1-рақамли даъвогари ҳисобланган ирландиялик Иэн Мачадо Гэрри амалдаги чемпион Ислам Махачев билан бўладиган марказий баҳс олдидан рақиби манзилига кескин баёнот йўллади.

Турнир олдидан ўтказилган расмий «кўз уриштириш» (face-to-face) маросимидан сўнг сўз олган Гэрри ўзининг чемпионлик даври бошланаётганини ва октагонда янги тарих ёзилишини билдирди.

«Бу менинг ҳукмронлигимнинг бошланиши»

Ирландиялик даъвогар эртанги жангда фақат ғалаба учун эмас, балки мутлақ устунликни намойиш этиш учун октагонга чиқишини маълум қилди:

«Исламни мағлуб этганимдан сўнг, ҳеч кимда бирорта ҳам баҳона қолмайди. Барча Иэн Гэррининг ҳақиқий буюк жангчи эканини тан олади! Бу менинг октагондаги тўлиқ ҳукмронликка асосланган давримнинг бошланиши бўлади.

Барчангиз миннатдор бўлишингиз, хурсанд бўлишингиз керак. Чунки эртага барчангиз ўз кўзингиз билан буюкликка гувоҳ бўлиш имкониятига эгасиз!»

Жанг қачон ва соат нечида бошланади?

Ўзбекистонлик ММА мухлислари ушбу шиддатли чемпионлик жангини эртага эрта тонгдан кузатиб боришлари мумкин:

  • Тўқнашув: Ислам Махачев (чемпион) — Иэн Мачадо Гэрри (даъвогар, #1)

  • Камар: Ярим ўрта вазн тоифаси чемпионлиги

  • Бошланиш вақти: Тошкент вақти билан эртага тахминан соат 07:30 атрофида старт олиши кутилмоқда.

Махачев ўз чемпионлик камарини навбатдаги хавфли нокаутчидан ҳимоя қила оладими ёки Гэрри ваъда қилганидек UFCда янги эра бошланадими — барча саволларга эртанги марказий тўқнашув якунида жавоб топилади.

Фикрингизни изоҳда қолдиринг ва мақолани танишларингизга Telegram ёки бошқа ижтимоий тармоқлар орқали улашинг.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?