Ўзбекистонлик ёш муҳандис дронларга қарши янги тизим яратди

1 дақиқа ўқиш191
Ўзбекистонлик ёш муҳандис дронларга қарши янги тизим яратди

Ўзбекистонлик ёш ихтирочи дронларни аниқлаш ва зарарсизлантиришга мўлжалланган янги авлод тизимини тақдим этди. ARGUS-SYS деб номланган лойиҳа «Келажак муҳандислари» республика кўрик-танлови доирасида ёш муҳандис Икромжон Мўйдинжонов томонидан намойиш этилган.

Таъкидланишича, тизим сунъий интеллект ва лазер технологияларини бирлаштирган бўлиб, учувчисиз учиш аппаратларини автоматик равишда аниқлаш ва нишонга олиш имкониятига эга. Ишланмада YOLOv8 сунъий интеллект алгоритми ҳамда оптик узатгичлардан фойдаланилган.

Лойиҳа маълумотларига кўра, тизим 405 нанометр тўлқин узунлигидаги 500 ватт қувватли лазер ёрдамида 1 километрдан ортиқ масофадаги дронларни қисқа вақт ичида зарарсизлантириш учун мўлжалланган.

Ёш муҳандиснинг мазкур ишланмаси Ўзбекистонда замонавий технологиялар ва сунъий интеллект асосидаги муҳандислик лойиҳаларига қизиқиш тобора ортиб бораётганини кўрсатади.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?