Ҳал қилувчи сўз: Ислам Махачев мухлисларга нимани ваъда қилди?

1 дақиқа ўқиш231
Ҳал қилувчи сўз: Ислам Махачев мухлисларга нимани ваъда қилди?
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • Ислам Махачев UFC 330 турнирининг марказий жангида мухлисларни ўз ғалабаси билан хурсанд қилишга вада берди.
  • У 100 фоиз тайёрлигини билдириб, биринчи рақамли даъвогар Иен Мачадо Геррига қарши жанг қилади.
  • Бу Махачевнинг ярим ўрта вазн тоифасидаги чемпионлик камарини илк бор ҳимоя қилиши бўлиб, баҳс Тошкент вақти билан эртага тахминан соат 07:30 да бошланиши кутилмоқда.

АҚШнинг Филадельфия шаҳри мезбонлик қилаётган UFC 330 турнирининг марказий баҳси олдидан кескинлик юқори даражага етди. 34 ёшли россиялик амалдаги чемпион Ислам Махачев биринчи рақамли даъвогар Иэн Мачадо Гэрри билан ўтказилган финал стердаунидан (face-to-face) сўнг бўлажак тўқнашув ҳақида қисқа ва ишончли фикр билдирди.

Октагонга навбатдаги ғалаба учун кўтарилаётган чемпион рақибининг шов-шувли баёнотларига совуққонлик билан жавоб қайтарди:

«У мен учун шунчаки навбатдаги мақсад. Мен бу жангга 100 фоиз тайёрман ва эртага бу ерга йиғилган барча мухлисларни ўз ғалабам билан хурсанд қиламан».

Махачев учун янги вазндаги илк чемпионлик ҳимояси

Мазкур тўқнашув Ислам Махачевнинг ярим ўрта вазн тоифасидаги чемпионлик камарини илк бор ҳимоя қилиш жанги сифатида катта аҳамиятга эга:

  • Тарихий ғалаба: Махачев ўзининг сўнгги жангини Нью-Йоркда бўлиб ўтган UFC 322 турнирида австралиялик нокаутчи Жек Делла Маддаленага қарши ўтказиб, ҳакамларнинг якдил қарори билан камарни қўлга киритган эди;

  • Хавфли даъвогар: Эндиликда у вазннинг энг хавфли ва мағлубиятсиз жангчиси бўлган ирландиялик Иэн Гэррига қарши ўз мақомини сақлаб қолиш учун баҳс олиб боради.

Жанг қачон ва соат нечида бошланади?

Филадельфиядаги «Wells Fargo Center» аренасида ўтказиладиган турнирнинг марказий баҳси вақти:

  • Жанг иштирокчилари: Ислам Махачев (чемпион) — Иэн Мачадо Гэрри (#1 даъвогар)

  • Камар: UFC ярим ўрта вазн тоифаси чемпионлиги

  • Бошланиш вақти: Тошкент вақти билан эртага тахминан соат 07:30 атрофида старт олиши кутилмоқда.

Фикрингизни изоҳда қолдиринг ва мақолани танишларингизга Telegram ёки бошқа ижтимоий тармоқлар орқали улашинг.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?