UFC 333: Рамазон Темиров Абу-Дабида октагонга кўтарилади — тўлиқ кард ва вақтлар

UFC 333: Рамазон Темиров Абу-Дабида октагонга кўтарилади — тўлиқ кард ва вақтлар
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • Бугун, 24 октябр куни Абу-Дабида бўлиб ўтаётган UFC 333 турнирида ўзбекистонлик Ramазон Темиров рейтингда 6-ўринда турган британиялик Лоне Каванага қарши жанг қилади.
  • Ушбу ғалаба Темировга вазн тоифасининг топ-5 жангчилари сафига кириш ва чемпионлик пойгасига яқинлашиш имконини беради.

Бугун, 24 октябрь куни БАА пойтахти Абу-Даби шаҳрида жаҳон ММА ихлосмандлари ҳамда ўзбекистонлик мухлислар интиқлик билан кутган рақамланган UFC 333 турнири бўлиб ўтмоқда.

Оқшом дастуридан иккита чемпионлик жанги, оғир вазнлилар тўқнашуви ҳамда ҳамюртимиз Рамазон Темиров иштирокидаги ўта муҳим баҳс ўрин олган.

Биз учун бош тўқнашув: Рамазон Темиров топ-10 ичидаги рақибга қарши

Турнирнинг аҳамияти жиҳатидан учинчи асосий жангида ўзбекистонлик яккакураш устаси Рамазон Темиров (№10) октагонга чиқади:

  • Рақиб мақоми: Ҳамюртимизга энг енгил вазн тоифасида рейтингда 6-ўринни эгаллаб турган хавфли британиялик жангчи Лонэ Кавана рақиблик қилади;

  • Стратегик ғалаба зарурати: Мазкур беллашувдаги муваффақият Темировга ўз дивизионининг топ-5 жангчилари сафига кириб олиш ва келажакда чемпионлик пойгасига яқинлашиш имкониятини беради.

Асосий кард интригалари: Волкановски ҳимояси ва Ян—Двалишвили трилогияси

Оқшомнинг марказий беллашувлари миллионлаб мухлисларнинг диққат марказида бўлади:

  • Асосий жанг (Main Event): Ярим енгил вазн тоифаси чемпиони австралиялик Александр Волкановски мағлубиятсиз даъвогар Мовсар Евлоевга (№1) қарши чемпионлик камарини ҳимоя қилади;

  • Ҳам-асосий тўқнашув (Co-Main Event): Ўта енгил вазн тоифаси чемпиони россиялик Пётр Ян собиқ чемпион Мераб Двалишвилига (№1) қарши трилогия жангида октагонга тушади. Ҳозирда ўзаро ҳисоб 1:1 кўринишида бўлиб, 2023 йилнинг мартида Двалишвили, 2025 йилнинг декабридаги реваншда эса Ян ғалаба қозонган;

  • Оғир вазндаги Россия дербиси: Дивизионнинг 2-рақамли вакили Александр Волков рейтингнинг 7-поғонасидаги Ризван Куниев билан куч синашади.

Турнир вақти ва тўлиқ кард

Мусобақа бугун, 24 октябрь куни Тошкент вақти билан соат 17:00 да бошланди. Асосий кард тўқнашувлари эса соат 22:00 да старт олади.

Асосий кард:

  • Ярим енгил вазн (титул): Александр Волкановски (чемпион) — Мовсар Евлоев (№1)

  • Ўта енгил вазн (титул): Пётр Ян (чемпион) — Мераб Двалишвили (№1)

  • Энг енгил вазн: Лонэ Кавана (№6) — Рамазон Темиров (№10)

  • Оғир вазн: Александр Волков (№2) — Ризван Куниев (№7)

  • Ярим енгил вазн: Аарон Пико (№11) — Лосен Кейта

Прелим кард:

  • Азамат Мурзаканов (№7) — Доминик Рейес (№8)

  • Никита Крилов (№15) — Абдул-Рахман Яҳёев

  • Абусупьян Магомедов (№12) — Кэмерон Роустон

  • Грант Доусон — Нурулло Алиев

  • Колби Тикнесс — Асаф Чопуров

  • Абубакар Вагаев — Жейкоб Малкун

  • Болажи Оки — Даниэль Сантос

  • Коди Стил — Ноа Гюньон

  • Ясмин Лусиндо — Николь Кальяри

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар