22:00 / 03.12.2017
5 226

Дарвозабоннинг 95-дақиқадаги голи «Милан»ни уч очкодан айирди (Видео)

Дарвозабоннинг 95-дақиқадаги голи «Милан»ни уч очкодан айирди (Видео)
Италия чемпионатининг 15-туридан ўрин олган “Беневенто” – “Милан” учрашуви ўз ниҳоясига етди.
Унда 2:2 ҳисоби қайд этилиб, дуранг билан якун топди.

Учрашувнинг 38-дақиқасида Жакомо Боновентура меҳмонларни олдинга олиб чиққан бўлса, иккинчи бўлим бошида Пушкаш мувозанатни тиклашга эришди.

57-дақиқада Никола Калинич миланликларнинг иккинчи голини урди. 75-дақиқада Алессио Романьоли иккинчи сариқ карточкасини олиб майдондан четлатилди.

Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларнинг сўнггисида мезбонлар ҳисобни тенглаштиришга эришдилар. “Беневенто” дарвзабони Альберто Бриньоли жамоасининг иккинчи голига муаллифлик қилди ва ўйин қаҳрамонига айланди.

Шу тариқа, Женнаро Гаттузо бошчилигида илк ўйинини ўтказган миланликлар бир очко билан чекланишга мажбур бўлдилар.

Италия чемпионати
15-тур

Беневенто – Милан 2:2 (0:1, 2:1)
Голлар:
0:1 – 38 Бонавентура, 1:1 – 50 Пушкаш, 1:2 – 57 Калинич, 2:2 – 90+5 Бриньоли.

Беневенто – Бриньоли, Гимсити, Ди Кьяра (Гьямфи, 79), Летициа, Коста, Катальди, Чибса, Д'Алессандро, Мемушай (Кода, 80), Париджини (Бриньола, 67), Пушкаш.

Милан
– Доннарумма, Бонуччи, Романьоли, Родригес, Мусаккьо, Бонавентура, Кессиэ, Борини (Абате, 60), Монтоливо (Биглия, 73), Сусо (Сапата, 87), Калинич.

Огоҳлантиришла: Романьоли (24), Катальди (29), Ди Кьяра (54), Родригес (71), Кессиэ (89), Абате (90), Д'Алессандро (90).
Четлатиш: Романьоли (75).

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Дарвозабоннинг 95-дақиқадаги голи «Милан»ни уч очкодан айирди (Видео)