
Англиялик футбол мураббийи Рой Ходжонс ўйин майдонида тасодифан ўзига икки томчи сувдек ўхшайдиган “эгизаги”ни учратиб қолди.
Ушбу ажабтовур ҳодиса “Кристал Пэлас” ва “Соунси” жамоалари орасидаги премьер-лига матчи аввалида содир бўлган.
Маълумотларга кўра, стюардлардан бири мураббийга икки томчи сувдек ўхшаш бўлиб чиқди.
“Эгизаклар” бир-бирларига қараб табассум қилганча қўл сиқишишди ва суратга тушдилар.
Ушбу учрашув видеоси “Суонси” клуби расмий аккаунти орқали эълон қилинган ва унинг остига “Рой Ходжонс Liberty стадионидаги Рой Ходжонсни учратганида” дея изоҳ қолдирилган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар