
Бугун Ўзбекистон Суперлигасида 4-тур ўйинлари давом эттирилди. Тошкентнинг "Бунёдкор" клуби ўз майдонида "Бухоро"ни қабул қилди ва 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Ушбу ўйиндан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида меҳмонлар устози Улуғбек Бақоев ўз фикрларини билдириб ўтди.
"Биз ўйин давомида юзага келган вазиятлардан фойдалана олмадик. Гол урмаган жамоа эса мағлуб бўлади. "Бунёдкор"ни ушбу ғалаба билан табриклайман.
Бизда 22 футболчи бор. Уларнинг ҳар бири ўйнашга лойиқ. Жамоа ютқазди. Футболчиларга ҳеч қандай эътирозим йўқ. Яна бир бор "Бунёдкор"ни бугунги ғалаба билан табриклайман", - деб айтиб ўтди Бақоев.
Манба: SPORTS.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар