Миср терма жамоаси футболчиси, «Ливерпуль» клуби аъзоси Муҳаммад Салоҳ ўз твиттерида маълум қилдики, у Россиядаги жаҳон чемпионатига боради.
«Бу жуда оғир оқшом бўлди, аммо мен жангчиман. Қийинчиликларга қарамасдан, мен Россияда бўламан, сиз мен билан фахрланишингиз мумкин. Сизнинг севгингиз ва қўллаб-қувватловларингиз менга куч бағишлайди, бу мен учун жуда керак», дея ёзган Салоҳ.
25 ёшли ушбу футболчи Чемпионлар лигаси финалида «Реал»га қарши учрашувнинг биринчи бўлимида жароҳат олиб, майдонни тарк этганди.
Охирги хабарларда унинг тикланиши учун 2 ой вақт кетиши, у жаҳон чемпионатига бора олмаслиги ҳақида айтилганди.
Маълумот учун, Миср терма жамоаси ЖЧ-2018 гуруҳ босқичида Россия, Саудия Арабистони ва Уругвай терма жамоаларига рақиб бўлган. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг

Мавзуга оид янгиликлар

Тожикистон терма жамоаси аъзоси янги мавсумни "Насаф"да бошлаши мумкин

Ислом Тўхтахўжаев: Қуръа бизга ўтган йилгидан кўра бироз осонроқ рақибларни тақдим этди

Самвел Бабаян Ўзбекистон термасининг Экваториал Гвинея ва Канадага қарши таркибини эълон қилди

Ўзбекистон аёллар олимпия терма жамоаси Фаластинни 6:0 ҳисобида мағлуб этди

Ўзбекистон ёш футболчилари ЖЧ-2015 арафасида Португалия ва Уругвайга қарши ўйнашади

Хаби Алонсанинг рамзий терма жамоаси