Вадим Абрамов «AGMK» бош мураббийи бўлиши кутилмоқда

Вадим Абрамов «AGMK» бош мураббийи бўлиши кутилмоқда
"AGMK" клуби бош мураббийи Виктор Кумиков ўз аризасига кўра истеъфога чиқарилди. Бу ҳақида клуб расмий сайтида хабар тарқатилди.

Uff.uz'га маълум қилинишича "AGMK" бошқарувига Вадим Абрамов тайинланиши кутилмоқда. Ҳозирча бу хабар расман тасдиқлангани йўқ. Эслатиб ўтамиз, миллий терма жамоамиз собиқ бош мураббийи ЎФА томонидан футбол билан боғлиқ фаолият туридан четлатилган эди, аммо кейинчалик футболга қайтарилган.

Таъкидлаш жоиз, Вадим Абрамов Ўзбекистон Кубоги доирасида кечган "AGMK" -"Насаф" ўйинини стадионда кузатиб борган эди.

Манба: www.uff.uz
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар