
«Рома» клуби президенти Жеймс Паллотта «Бордо» ҳужумчиси Малкомнинг амалга ошмаган трансфери ҳақида гапириб ўтди.
«Барселона» яхши иш қилмади. Эрталаб Мончи Малкомнинг агенти билан сухбатлашган ва трансфер борасида келишувга эришганди.
Биз ҳуқуқшунослар билан маслаҳатлашдик ва «Бордо»ни жавобгарликка тортишга уриниб кўрамиз.
Кеча «Барселона» биздан кечирим сўради, аммо мен уларнинг узрини қабул қилмадим. «Барса» Мессини берган тақдирдагина уларни кечиришим мумкин.
«Барселона» билан ҳамкорликни тўхтатиш? Йўқ. Бу клуб бизникидан каттароқ. Келажакда биз улар билан ҳамкорликни давом эттирамиз», – дейди Палотта.
Манба: www.uff.uz
Рома КлубиЖеймс ПаллоттаБордо ҲужумчисиМалком ТрансфериБарселона КлубиМессини БеришҲуқуқшуносларКелажакда ҲамкорликТрансфер Келишуви Янгиликлар
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар