date
views 3 193

Буффоннинг дебют ўйинида «ПСЖ» қаторасига 6-марта Франция Суперкубогини қўлга киритди

Буффоннинг дебют ўйинида «ПСЖ» қаторасига 6-марта Франция Суперкубогини қўлга киритди
Хитойнинг Шенжен шаҳридаги марказий стадионда бўлиб ўтган Франция Суперкубоги баҳсида фаворит «ПСЖ» «Монако»ни йирик ҳисобда мағлуб этди.

Учрашувнинг 33-дақиқасида Анхель Ди Мария жаримадан йўллаган супер зарбаси билан ҳисобни очди. Орадан кўп ўтмай, Кристофер Нкунку чап қанотдан узатилган тўпни дарвозабога буриб юбориб, парижликларнинг танаффусга иккита тўп фарқи билан йўл олишини таъминлади.

Иккинчи бўлим ҳам асосан «ПСЖ» назорати остида ўтди. 67-дақиқада яна чап қанотдан уюштирилган ҳужум Жорж Веанинг голи билан якун топди. Ўйинга қўшиб берилган иккинчи дақиқада Ди Мария офсайд бордек кўринган вазиятда иккинчи голини уриб, якуний ҳисобни ўрнатди – 4:0.

Шу тариқа, «ПСЖ» янги бош мураббийи Томас Тухелнинг қўл остидаги илк расмий ўйинида ўз тарихида саккизинчи марта, 2013-йилдан буён эса кетма-кет олтинчи марта Франция суперкубогини қўлга киритди.

Франция Суперкубоги - 2018

ПСЖ – Монако 4:0 (2:0, 2:0)
«Shenzhen City Stadium». 41237 томошабин

Голлар:
1:0 – 33 Ди Мария, 2:0 – 40 Нкунку, 3:0 – 67 Веа, 4:0 – 90 Ди Мария.

ПСЖ – Буффон, Дагба, Риман, Тиаго Силва (Бернед, 74), Нсоки, Верратти (Неймар, 76), Рабьо, Нкунку, Диарра (Маркиньос, 64), Ди Мария, Веа.
Монако – Бенальо, Раджи, Серрано, Глик, Жемерсон, Тилеманс, Пеле (Диоп, 46), Ахолу, Рони Лопеш (Жорди Мбоула, 65), Грансир (Кейта Бальде, 46), Йоветич.
Огоҳлантириш: Ахолу (5).
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Буффоннинг дебют ўйинида «ПСЖ» қаторасига 6-марта Франция Суперкубогини қўлга киритди