23-24 август кунлари Индонезия майдонларида Осиё ўйинларининг футбол мусобақасида плей-офф ўйинлари бўлиб ўтади.
«В» гуруҳи етакчиси сифатида кейинги босқичга йўл олган Ўзбекистон олимпия терма жамоасига чорак финал йўлида Гонконг олимпиячилари рақиб бўлади. Эслатиб ўтамиз, Равшан Ҳайдаров мураббийлигидаги жамоа гуруҳ босқичида 10 та гол киритиб, ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб келмоқда.
Гонконг «А» гуруҳида 3-ўрин билан плей-оффга чиқди (3-ўринни эгаллаган 6 жамоа ичида энг яхши кўрсаткични қайд этган). Жамоа дастлабки икки ўйинида аутсайдерларни мағлуб этиб (Лаос – 3:1, Хитой Тайпейи – 4:0), гуруҳда 2-ўринни олган Фаластин билан 1:1 ҳисобида дуранг қайд этди. Сўнгги турда эса бешлик ғолиби Индонезияга имкониятни бой берди – 1:3.
Ўзбекистон – Гонконг учрашуви Бекаси шаҳридаги «Сикаранг» стадионида, бугун Тошкент вақти билан соат 14:00 да бошланади. Баҳснинг музаффар жамоаси чорак финалда 26 август куни Эрон – Жанубий Корея жуфтлиги ғолиби билан рўбарў келади.
ОСИЁ ЎЙИНЛАРИ
Нимчорак финал
23 август
14:00. Фаластин – Сурия
14:00. Ўзбекистон – Гонконг
17:30. Вьетнам – Баҳрайн
17:30. Эрон – Жанубий Корея
24 август
14:00. Хитой – Саудия Арабистони
14:00. Индонезия – БАА
17:30. Малайзия – Япония
17:30. Бангладеш – КХДР
Ўйинлар бошланиши Тошкент вақти билан кўрсатилган. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг

Мавзуга оид янгиликлар

Осиё Кубоги. Ўзбекистон бугун 1/8 финалга чиқиш учун Австралияга қарши тўп суради

Осиё Кубоги. Бугун нимчорак финалда 3 та ўйин бўлиб ўтади

Ўзбекистон олимпиячиларининг чорак финалдаги рақиби аниқ бўлди

Ёзги Осиё ўйинлари футбол мусобақасида қуръа натижалари ўзгарди

Футзал. Ўзбекистон терма жамоасининг чорак финалдаги рақиби маълум бўлди

Футзал, ОЧ. Ўзбекистон терма жамоаси муддатидан аввал чорак финалга чиқди