«Реал» клуби ва Хорватия терма жамоаси яримҳимоячиси Лука Модрич УЕФА томонидан ўтган мавсумнинг энг яхши футболчиси деб топилди ва Роналдунинг бу борадаги 2 йиллик устунлигига барҳам берди.
«Реал» билан қаторасига уч марта Чемпионлар Лигасида зафар қучган Модрич сўровномада 313 балл тўплади. 32 ёшли хорватиялик энг яқин таъқибчиси Криштиану Роналдуни 90 балл ортда қолдирди. Қайд қилиш жоизки, «Олтин тўп»нинг амалдаги соҳиби Монако шаҳрида ўтказилган тақдирлаш маросимига келишни ўзига эп кўрмаган эди.
Етакчилар учталигини 134 балл тўплаган «Ливерпуль» ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ ёпиб берди.
«Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси эса атиги 55 балл тўплаб, сўровномада 5-ўринда қолди.
Овоз бериш жараёнида Чемпионлар Лигаси 2017/18 мавсумининг гуруҳ босқичида иштирок этган 32та клубнинг бош мураббийи, шунингдек УЕФА аъзоси бўлган мамлакатлардан 55 нафар журналист иштирок этди. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг

Мавзуга оид янгиликлар

Месси 5-марта “Олтин бутса” соҳибига айланди

Салоҳ яна бир сўровномада "тенгсиз" деб топилди

Сенсация: Мадрид нашри Мессини йилнинг энг яхши футболчиси деб эълон қилди

Роналду 2 кун ичида иккинчи совринни қўлга киритди

Роналду ва «Реал»нинг яна етти футболчиси ЕЧЛ рамзий термасига киритилди

Месси Роналдуни ортда қолдирди