10:57 / 02.09.2018
4 094

Ўзбекистон делегацияси Жакартадан махсус рейс билан ватанга қайтмоқда (фото)

Ўзбекистон делегацияси Жакартадан махсус рейс билан ватанга қайтмоқда (фото)
Фото: Kun.uz
Бугун, 2 сентябрь куни Индонезияда ўтган 18-Осиё ўйинлари ўз ниҳоясига етди. Унда қатнашган Ўзбекистон олимпиачилари спортнинг турли йўналишларида баҳс олиб боришди ва муносиб натижаларни қайд этишди.

Шу муносабат билан спортчиларга қулайлик яратиш мақсадида Ўзбекистон ҳукумати томонидан Boeing 787-8 Dreamliner самолётида махсус чартер рейси йўлга қўйилди. У 200 нафарга яқин асосий делегацияни Жакартадан тўғри Тошкентга келишини таъминлайди. Бундан ташқари, "Ўзбекистон ҳаво йўллари" МАК томонидан спортчиларнинг ғалабасига бағишлаб торт тайёрланди. Ўзбекистонлик спортчилар Тошкент вақти билан 15:00-16:00 атрофида ватанга етиб келишлари кутилмоқда.

Фото: Абдуллоҳ Файзуллаев

Фото: Абдуллоҳ Файзуллаев

Фото: Абдуллоҳ Файзуллаев

Фото: Абдуллоҳ Файзуллаев

Фото: Абдуллоҳ Файзуллаев

Фото: Абдуллоҳ Файзуллаев

Фото: Абдуллоҳ Файзуллаев

Фото: Абдуллоҳ Файзуллаев

Фото: Абдуллоҳ Файзуллаев

Фото: Абдуллоҳ Файзуллаев

Маълумот ўрнида: 18-Осиё ўйинларида Ўзбекистондан 331 нафар спортчи қатнашди. Мусобақа якунида Ўзбекистон делегацияси 21 олтин, 24 кумуш ва 25 бронза, жами 70 медал қўлга киритди. Спортчиларимиз энг кўп медални Осиё ўйинларига илк бор киритилган ўзбек миллий кураши вакиллари келтиришди - 6та олтин, 2та кумуш ва 4та бронза. Шунингдек, боксда 5та олтин ва 2та кумуш медал қўлга киритилди. Қайд этиш керакки, турнирга борган барча боксчилар финалга чиқиб, медалларга эга бўлишди.

Мусобақа давомида ўзбекистонликлар Осиё ўйинлари рекордларини янгилашди. Светлана Радзивил баландликка сакраш бўйича уч карра Осиё ўйинлари ғолибига айланиш билан бир қаторда, 2010 йилда ўзи ўрнатган рекордни янгилай олди. Шунингдек, Руслан Нуриддинов оғир атлетика бўйича Осиё ўйинларининг янги рекордчисига айланди. Вадим Меньков байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича тўрт карра Осиё ўйинлари ғолибига айланган илк спортчи бўлди.

Якуний рейтингда хитойлик спортчилар жами 289 медал олган ҳолда бошқа рақиблардан яққол устунлик қилишди - 132та олтин, 92та кумуш ва 65 бронза. Учликни Япония (74-56-74) ва Жанубий Корея (49-57-7) тўлдирди. Мезбон Индонезия эса 31 олтин олиб, тўртинчи ўринни банд этди, мезбонларнинг 15 олтини миллий спорт тури пенчак силатдан олинди. Ўзбекистон 5-ўринга эга бўлди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Ўзбекистон делегацияси Жакартадан махсус рейс билан ватанга қайтмоқда (фото)