
Pepsi Суперлига 23-туридан ўрин олган "Навбаҳор" - "Пахтакор" (3:3) учрашувидан сўнг "шерлар" устози Шота Арвеладзе учрашув борасидаги ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтди.
"Бундай ёмон ҳолатдаги майдон ҳеч қаерда йўқ. Суперлигада шароитлар шунга яраша бўлиши лозим. Бу қадар ёмон майдонда ўйнаш уят. Биз икки бор ҳисобда олдинга чиқдик, аммо тўп ўтказиб юбордик.
Майдон футбол ўйнашга халал бермоқда. Ҳаммага - бизга, рақибга, футболчиларга яхшироқ ўйнашга. Ҳеч кимни айблашни истамайман.
Биз кўплаб вазиятлардан фойдалана олмадик. Дарвозабонлар жамоани қутқариш учун ўз жойларида туришади. Олти гол ва стадиондаги муҳит сабабли ўйин ажойиб кечди. Ҳамма учрашувлар шундай савияда ўтишига умид қиламан", - деди грузиялик мутахассис. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар