22:12 / 15.09.2018
3 467

«Ливерпуль» «Уэмбли»да «Тоттенхэм»ни таслим этди

«Ливерпуль» «Уэмбли»да «Тоттенхэм»ни таслим этди
Англия чемпионатининг 5-туридан ўрин олган «Тоттенхэм» – «Ливерпуль» учрашуви ўз ниҳоясига етди. «Уэмбли» стадионида бўлиб ўтган ўйинда меҳмонларнинг қўли баланд келди.

Илк дақиқалар мерсисайдликларнинг ҳужумлари билан бошланди, бироқ кўп вақт ўтмай мезбонлар ўзларига келиб олишди ва ташаббусни ўз томонларига оғдира олишди.

Бироқ биринчи бўлиб гол уриш меҳмонларга насиб қилди, биринчи бўлим якунланиши арафасида Жоржиньо Вейналдум боши билан дарвозани ишғол қилди ва жамоасини олдинга олиб чиқди.

Иккинчи бўлим дебютида Роберто Фирмино рақиб ҳимоясидаги хатодан унумли фойдаланиб жамоасининг иккинчи голини урди. Ҳакам томонидан қўшиб берилган вақтнинг учинчисида Эрик Ламела бурчакдан узатиб берилган тўпни тўхтатиб олди ва кучли зарба билан рақиб дарвозасига жойлаб қўйди. Қолган дақиқалар ҳисобни тенглаштириш учун етмади ва Юрген Клопп жамоаси навбатдаги ғалабани қўлга киритди.

Шу тариқа, «Ливерпуль» мавсумдаги кетма-кет бешинчи ўйинни ўз фойдасига ҳал қилди ва турнир жадвалида пешқадам бўлиб турибди.

Англия чемпионати, 5-тур

Тоттенхэм – Ливерпуль 1:2 (0:1, 1:1)

Голлар:
0:1 – 39 Вейналдум, 0:2 – 54 Фирмино, 1:2 – 90+3 Ламела.

Тоттенхэм – Ворм, Алдервейрелд, Роуз, Триппьер, Вертонген, Эриксен, Дайер (Ваньяма, 83), Лукас Моура, Уинкс (Сон Хын Мин, 73), Дембеле (Ламела, 60), Кейн.

Ливерпуль – Алиссон, Гомес, Робертсон, Александер-Арнолд (Матип, 90), ван Дейк, Милнер, Вейналдум, Кейта (Старридж, 83), Мане, Салах, Фирмино (Хендерсон, 74).

Манба: www.uff.uz

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » «Ливерпуль» «Уэмбли»да «Тоттенхэм»ни таслим этди