Жаҳон чемпионати совриндори, бугунги кунда профессионал рингда фаолиятини давом эттираётган ўзбекистонлик боксчи Баҳодир Жалолов навбатдаги жангини 29 сентябрь (Тошкент вақти билан 30 сентябрь) куни АҚШда ўтказди.
Жанг арафасида унинг рақиби ўзгарди. Баҳодир Жалолов аввал маълум қилинганидек америкалик Томас Ҳовкинсга қарши эмас, мексикалик Эдуардо Вителага қарши рингга кўтарилди.
Жалолов жангнинг биринчи раундидаёқ рақибини нокаутга учратди ва профессионал рингдаги иккинчи жангида иккинчи ғалабасини нишонлади: ВИДЕО
Маълумот учун, Баҳодир Жалолов май ойида профессионал рингдаги дебютини нишонлаган ва ўшанда Уго Труилиони нокаут эвазига мағлуб этганди. У июль ойида америкалик Куртс Ҳид билан жанг қилишга келишганди, аммо бу жанг кейинроқ бекор қилинди.
Эдуардо Витела профессионал боксда бунгача 5та жанг ўтказган, 3та ғалаба (2таси нокаут) ва 2та мағлубият (2таси ҳам нокаут) қайд этганди. Унинг статистикасида энди 3 мағлубият мавжуд. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди