00:13 / 03.10.2018
3 464

ЕЧЛ. «Ювентус»дан ғалаба, Дибаладан хет-трик, «Манчестер Сити» сўнгги дақиқаларда гол уриб ғалаба қозонди

ЕЧЛ. «Ювентус»дан ғалаба, Дибаладан хет-трик, «Манчестер Сити» сўнгги дақиқаларда гол уриб ғалаба қозонди

Бугун, 2 октябрь санасида Европа Чемпионлар Лигасида 2-тур баҳслари бошланди. Тур доирасида 2 та учрашув якунига етди.

Жумладан, «H» гуруҳидан ўрин олган «Ювентус» Туринда Швейцариянинг «Янг Бойз» жамоасини қабул қилиб, йирик 3:0 ҳисобида мағлубиятга учратди. Учала гол ҳам туринликларнинг аргентиналик футболчиси Пауло Дибалага ҳисобига ёзилди. Шу тариқа Дибала Криштиану Роналду қатнашмаган баҳсда хет-трикни тантана қилди. Гуруҳнинг иккинчи ўйинида «Манчестер Юнайтед» ўз уйида «Валенсия»ни қабул қилади.

«F» гуруҳидан ўрин олган Хосеп Гвардиола бошлиқ «Манчестер Сити» Германияга сафар қилди. «Ҳоффенҳайм» «Сити» билан ўйиннинг 1-дақиқасидаёқ ҳисобни очди. Гол муаллифи Белфодил бўлди. 8-дақиқада Лерой Саненинг узатмасидан сўнг Серхио Агуэро ҳисобни тенглаштирди. Иккинчи бўлимнинг 87-дақиқасида эса Давид Силва «Ман Сити»га ғалабага келтирган голга муаллифлик қилди. Гуруҳнинг иккинчи ўйинида «Лион» ўз уйида «Шахтёр»ни қабул қилади.

Европа Чемпионлар Лигаси [/b]2-тур беллашувлари[/b][/b][/b][/b][/b]

2 октябрь, сешанба

«H» гуруҳи

«Ювентус»—«Янг Бойз» 3:0

Голлар: 1:0 – 5 Дибала, 2:0 – 33 Дибала, 3:0 – 69 Дибала.

Огоҳлантиришлар: Бертоне (24), Саного (41), Камара (75).

Четлатиш: Камара (78).

«F» гуруҳи

«Ҳоффенҳайм»—«Манчестер Сити» 1:2

Голлар: 1:0 – 1 Белфодил, 1:1 – 7 Агуэро, 1:2 – 87 Силва.

Огоҳлантиришлар: Отаменди (12), Фернандиньо (36), Демирбай (57), Уокер (66).


arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » ЕЧЛ. «Ювентус»дан ғалаба, Дибаладан хет-трик, «Манчестер Сити» сўнгги дақиқаларда гол уриб ғалаба қозонди