
Аралаш йўналиш бўйича россиялик жангчи Ҳабиб Нурмагомедов ирландиялик Конор Макгрегор билан жангдан аввал ўзбекистонлик мухлисларга қўллаб-қувватлов учун миннатдорлик билдирди.
«Ҳабиб Нурмагомедов ўзбекистонлик қардошларга қўллаб-қувватлов учун миннатдорчилик билдирди ва Конор билан жангда охирига боришга ваъда берди», - дея хабар қилинади Instagram’да жангчининг кичик мурожаати жойлаштирилган Shownews саҳифасида.
Эслатиб ўтамиз, Ҳабиб Нурмагомедов ва Конор Макгрегор ўртасидаги жанг 6 октябрь куни Мутлақ жангчилар чемпионати 229 (UFC) мусобақаси доирасида бўлиб ўтади. Жангчилар Лас-Вегасдаги «Ти-Мобайл-арена»да куч синашади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Макгрегор Нурмагомедов майда бўлакларга сочилиб кетишини айтганди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар