22:15 / 09.10.2018
3 347

Параосиё ўйинлари. Ўзбекистон ҳисобидаги медаллар сони 30 тадан ошди

Параосиё ўйинлари. Ўзбекистон ҳисобидаги медаллар сони 30 тадан ошди
Жакартада Параосиё ўйинлари давом этмоқда. Мусобақанинг учинчи куни ҳам Ўзбекистон вакиллари учун омадли келди.

Аёллар ўртасида 200 м масофага комплекс усулда сузиш мусобақасида Фотима Амилова 02:21,82 натижа билан олтин медалга сазовор бўлди. Бундан ташқари, у жаҳон рекордини ҳам янгилади. Маррага ундан кейин иккинчи бўлиб Шоҳсанам Тошпўлатова етиб келди ва кумуш медаль соҳибасига айланди.

Ушбу икки сузувчи кеча 100 метрга эркин усулда сузиш баҳсларида ҳам худди бугунгидек олтин ва кумуш медалларни қўлга киритишган, Амилова 58,66 сония натижа билан Параосиё ўйинлари рекордини ўрнатган эди.

Сузиш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Дмитрий Хорлин учинчи куни ҳам медаль олишга муваффақ бўлди. У бу сафар комплекс усулда 200 метрга сузиш беллашувларида қатнашиб, ҳаммадан биринчи бўлиб маррага етиб келди ва 02:26.30 натижа билан Осиё рекорди янгилади. Ундан кейин Фирдавс Мусабеков (02:22.07) маррага етиб келди ва кумуш медаль билан тақдирланди. Шу тариқа, бу йўналишда ҳам шоҳсупа юқорисидан икки ўзбекистонлик атлет жой олди.

Бу Хорлиннинг мусобақадаги 3-медали бўлди. Дмитрий 7 октябрь куни 400 м масофага сузишда олтин медаль олиш билан бирга Осиё рекордини ўрнатган эди. У 8 октябрда 100 м масофага эркин усулда сузишда бронза медали соҳиби бўлди.

Бугун, шунингдек, 100 метрга югуриш мусобақасида ҳам ғолиб ва совриндорлар аниқланди. Унда кеча 200 метрлик масофани 22,79 сонияда босиб ўтиб, олтин медаль соҳиби бўлган Дониёр Аҳмедов иштирок этиб, иккинчи олтин медалини (11:26 сония) қўлга киритди.

Ҳозирга келиб, Ўзбекистон ҳисобидаги медаллар сонини 31 тага етди – 18 та олтин, 9 та кумуш ва 4 та бронза. Шулар орасидан 13 та медаль сузиш баҳсларида қўлга киритилди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Параосиё ўйинлари. Ўзбекистон ҳисобидаги медаллар сони 30 тадан ошди