19:51 / 14.10.2018
2 699

Бельгия U-19 бош мураббийи: "Ўзбекистон U-17 терма жамоаси жуда яхши ҳимояланди"

Бельгия U-19 бош мураббийи: "Ўзбекистон U-17 терма жамоаси жуда яхши ҳимояланди"
Бельгия U-19 терма жамоаси бош мураббийи Жеки Матиссон Ўзбекистон U-17 термасига қарши кечган учрашувдан (1:1) сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Ўзбекистон терма жамоаси жуда яхши ҳимояланди. Рақиб бизга эркин ҳаракатланиш имкониятини бермади. Биз бўш зоналар ташкил қилиш учун курашдик, бироқ бу кўнгилдагидек чиқмади.

Балки сизнинг ўйин фалсафангиз шунинг устига қурилгандир. Биз эса ҳужумкор футболни ёқтирамиз. Иккинчи бўлимда таркибни деярли янгиладик, ҳисобни тенглаштирдик. Бироқ бошқасига имкон бўлмади.

Биз Испанияга 4 кунга келгандик. Рақибимиз фақатгина Ўзбекистон эди. Ўйлашимча, учрашув биз учун фойдали бўлди. Энди расмий турнирга тайёргарлик кўрамиз. Олдинда Мальта, Литва ва Францияга қарши қийин учрашувлар кутиб турибди", - дейди Жеки Матиссон.

Манба: t.me/diyorimamkhodjaev

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Бельгия U-19 бош мураббийи: "Ўзбекистон U-17 терма жамоаси жуда яхши ҳимояланди"