13:50 / 15.10.2018
2 498

Эктор Купер: "Рақибларимизнинг ўйинларини ўрганиш учун мутахассисларимизни юборамиз"

Эктор Купер: "Рақибларимизнинг ўйинларини ўрганиш учун мутахассисларимизни юборамиз"
Хабарингиз бор, эртага Ўзбекистон – Қатар ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтади. Бугун ушбу беллашув олдидан иккала терма жамоа бош мураббийлари ўртасида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда дастлаб Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Эктор Купер ва футболчи Одилжон Ҳамробек журналистлар саволларига жавоб беришди.

Эктор Купер: - Эртанги ўйиндан асосий мақсадимиз биринчи КХДРга қарши ўйиндаги тартибли ҳимояни янада такомиллаштириш, янги футболчиларнинг айримларини синаб кўришдир. Кейинги йиғинимиз бир ойдан кейин ташкил этилади. Умид қиламан кейинги йиғинга ҳам футболчилар яхши формада қайтиб келишади.

Одил Ҳамробеков: - Эртанги ўйин ўртоқлик мақомида бўлса ҳам қизиқарли ўтишига шубҳа йўқ.

Эктор Купер: - Рақиблар ўйинини таҳлил қилиб боряпмиз. Келаси беллашувларда ўз мутахассисларимизни рақиб ўйинларини ўрганиш учун юборишни ният қилганмиз. Биз биринчи ўринда рақибга қараб мослашишни эмас, балки ўз ўйин услубимизни яратишга ҳаракат қиламиз.

Ҳеч бир ўйинчига терма жамоада жой кафолатланмаган. Мен кимнидир термага чақирсам ёки чақирмасам бу ҳақда батафсил маълумот беришни истамайман. Кимнидир йиғинга чақирмасам ўша футболчи қайтиб терма жамоада ўйнамайди дегани эмас.

Одил Ҳамробеков: - "Миллий" стадионининг майдонини ёмон деб айта олмайман. Бу майдонда кўплаб ўйинлар ўтказилаётгани сабаб идеал ҳолатда эмас. Лекин бу бизнинг яхши ўйнамаслигимиз учун баҳона бўла олмайди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Спорт » Эктор Купер: "Рақибларимизнинг ўйинларини ўрганиш учун мутахассисларимизни юборамиз"