“Насаф” – “Сўғдиёна” (3:0) учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида мезбон жамоа бош мураббийи Рўзиқул Бердиев ўйин ҳақидаги фиклари билан ўртоқлашди.
Рўзиқул Бердиев: Йигитларга бугунги ўйин учун раҳмат айтмоқчиман. Улар кўрсатмаларимизни яхши бажаришди. Бугун майдонга тушган футболчиларимиз эркин ҳаракат қилишди. Борган сари ўзларига бўлган ишонч ҳам ортмоқда. Аслида мақсадимиз ҳам шу. Яъни, футболчиларимизни руҳий ва тактик жиҳатдан маҳоратини ошириш.
Менимча, мақсадимизга аста-секин эришаяпмиз. Бунга кейинги ўйинларимиз ва қўлга киритаётган натижаларимиз мисол бўла олади. Бугунги учрашувда биз рақибимиздан ҳар томонлама устунлик қилдик. Ўйлайманки, бугунги ғалабамиз билан мухлисларимизни хушнуд эта олдик. Асосий мақсадимиз ҳам шу! Албатта, тўхташга ҳеч қандай ҳаққимиз йўқ. Биз навбатдаги ўйинларга ҳам қаттиқ тайёргарлик кўрамиз.
Манба: fcnasaf.uz “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди