
Профессионал бокснинг супер ярим енгил вазн (- 58,96 кг) тоифасида рингга чиқаётган ўзбекистонлик Элнур Абдураимов 10 ноябрь куни ўзининг учинчи жангини ўтказади.
Элнур шу куни Россиянинг Екатеринбург шаҳрида ўтказиладиган бокс кечасида жанг қилади. Ҳозирча унинг рақиби ким бўлиши аниқ эмас. РМК яккакураш академияси саройида бўлиб ўтадиган кечада ўзбекистонлик бошқа бир боксчи Маҳмуд Ғоипов ҳам ўзининг дебют жангини ўтказиши ҳақида хабар бергандик.
Маълумотларга кўра, аввалига Элнур 8 ноябрь куни Калифорниянинг Индио шаҳрида жанг қилиши лозим эди. Аммо рақиб топишдаги муаммо сабаб унинг жанги Россияга кўчириладиган бўлди.
Элнур Абдураимов профессионал боксда иккита жанг ўтказиб, уларнинг иккаласида ҳам рақибларини муддатидан олдин мағлубиятга учратган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар