23:31 / 11.11.2018
3 535

«Манчестер Сити» дербида «Манчестер Юнайтед»ни мағлуб этди

«Манчестер Сити» дербида «Манчестер Юнайтед»ни мағлуб этди
Англия чемпионатининг 12-туридан ўрин олган «Манчестер Сити» – «Манчестер Юнайтед» учрашуви ўз якунига етди. «Этихад Стэдиум»да кечган баҳсда мезбонлар ишончли ғалабани қўлга киритишди.

Учрашувни фаол бошлаган мезбонлар тезкор гол уришга муваффақ бўлишди: 12-дақиқада жарима майдонида тўпни қабул қилиб олган Бернару Силва уни бир уринишда дарвозабон майдони томон узатди. У ерда Давид Сильва дарвозани аниқ нишонга олди.

Майдон эгалари бўлим мобайнида ўйинни назорат қилишди ва танаффусгача яна бир қатор имкониятларга эга бўлишди.

Иккинчи бўлим дебюти ҳам «шаҳарликлар» учун омадли келди. Серхио Агуэро рақиб жарима майдони ёнида Риёд маҳрез билан «деворча» услубида ўйнади ва жарима майдонига кириб бориб, Де Хеани доғда қолдирди.

Орадан узоқ вақт ўтмай Эдерсон ўз жарима майдони ичида Ромелу Лукакуни қўполлик билан тўхтатиб қолди. Натижада белгиланган пенальтини Антони Марсьяль аниқ бажарди.

Қолган вақтда мезбонлар ўйинни назорат қилишга уринишди, «МЮ» эса вазият бўлиши билан ҳужумга ташланди. Бироқ гол уриш яна мезбонларга насиб қилди. Бернарду Силванинг узатмасини Илкай Гюндоган жарима майдони ичида тўхтатиб олди ва яқин масофадан дарвозани ишғол қилди.

АПЛ, 12-тур

Манчестер Сити – Манчестер Юнайтед 3:1 (1:0, 2:1)
Голлар:
1:0 – 12 Сильва, 2:0 – 48 Агуэро, 2:1 – 58, пенальти Марсьяль, 3:1 – 86 Гюндоган.

Манчестер Сити – Эдерсон, Стоунз, Менди, Уокер, Лапорт, Сильва, Фернандиньо, Марез (Сане, 62), Бернарду Силва, Стерлинг, Агуэро (Гюндоган, 75).
Манчестер Юнайтед – Де Хеа, Смоллинг, Шоу, Янг, Линделеф, Феллайни, Матич, Лингард (Лукаку, 57), Эррера (Мата, 73), Марсьяль, Рэшфорд (Санчес, 73).

Огоҳлантиришлар: Бернарду Силва (33), Шоу (42).

Манба: www.uff.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » «Манчестер Сити» дербида «Манчестер Юнайтед»ни мағлуб этди