
Таиландлик боксчи Ванхенг Менайотин профессионал рингда навбатдаги ғалабасини нишонлади. Спортчи бу галги жангида индонезиялик Мектисон Маргантини ҳакамларнинг қарорига кўра мағлуб қилди. Бу ғалаба Таиланд вакили учун фаолиятидаги 52-ғалабаси бўлди.
Менайотин рингдаги ғалабалари сони бўйича мутлоқ рекордчи ҳисобланади. 2018 йили августда у Флойд Мейвезерга тегишли рекордни (америкалик боксчи ҳисобида 50 ғалаба бор) забт этган эди.
Менайотин энг енгил вазн тоифасида WBC чемпионлик камарига эгалик қилмоқда. У ушбу камарни 2014 йил ноябр ойида қўлга киритган. Ўшанда у мексикалик боксчи Освальдо Новоадан устун келган. Шундан бери Менайотин 15 марта камарни ҳимоя қилиш жангларини муваффақиятли ўтказди.
Мейвезер фаолиятини якунлаган, шунинг учун таиландлик боксчи ўз рекордини янада яхшилаш имконига эга. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар