10:35 / 21.11.2018
2 475

Сампаоли Хитой терма жамоасини бошқариши мумкин

Сампаоли Хитой терма жамоасини бошқариши мумкин
Аргентина терма жамоасининг собиқ бош мураббийи Хорхе Сампаоли Хитой миллий терма жамоасини бошқариши мумкин. La Cuatra нашрининг хабар беришича, Хитой футбол федерацияси мутахассис билан музокараларни бошлаб юборган. Келишувга кўра, аргентиналик мураббий йилига 15 миллион евро маош олиши таъкидланмоқда.

Сампаоли ушбу лавозимда Марчелло Липпининг ўрнини эгаллайди. Италиялик мутахассис бундан олдин январь ойида кетишини эълон қилган эди.

Аргентина термаси ЖЧ-2018 да гуруҳ босқичидан ўтиб Францияга 1/8 финалда мағлуб бўлди. Шундан кейин Хорхе бўшатиб юборилган ва ишсиз қолмоқда.

Манба: www.uff.uz

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Спорт » Сампаоли Хитой терма жамоасини бошқариши мумкин