«Реал» президенти Флорентино Перес кеча Рождество арафасида оммавий ахборот воситалари ходимлари билан байрам тушлиги уюштирди ва унда нутқ сўзлади.
Перес ўз табригида клубнинг сўнгги уч мавсумдан буён кетма-кет равишда ЕЧЛда ғолиб чиқаётгани, охирги 5 йил ичида эса 4 марта бош совринни қўлга киритганига алоҳида урғу берган. У, шунингдек, жамоа аъзоси Лука Модрич «Олтин тўп» совринини қўлга киритганига тўхталиб ўтган.
Қолаверса, 71 ёшли раҳбар шу йил «Реал» ўз тарихида илк марта ҳам футбол, ҳам баскетбол бўйича Европада тенгсиз клуб бўлганини қайд этиб ўтди.
«Клубимиз Испанияда [футбол жамоалари ичида] биринчи бўлиб мамлакат миқёсида бепул кўриш мумкин бўлган ва HD сифатга эга телевизион канал фаолиятини йўлга қўйди. Realmadrid.com – футбол клублари орасида жаҳонда энг кўп ташрифчига эга расмий сайт бўлиб турибди», - деб айтди Перес.
Клуб президентининг қўшимча қилишича, «Реал»нинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларини кузатувчилар сони 312 млн нафардан ошади. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради