date
views 4 264

Шоҳжаҳон Эргашевнинг рақиби ўзгарди

Шоҳжаҳон Эргашевнинг рақиби ўзгарди
Профессионал боксчимиз Шоҳжаҳон Эргашев эртага Россиянинг Краснодар шаҳрида фаолиятидаги навбатдаги жангини ўтказади.
Мазкур баҳсда ҳамюртимизга аргентиналик Назарено Гастон Руиз рақиблик қилади. Бунгача Эргашев угандалик Бадру Лусамбия билан жанг ўтказиши белгиланганди. Аммо, бир неча кун олдин Шоҳжаҳоннинг рақиби ўзгарди.

Маълумот учун, Шоҳжаҳон шу кунгача профессионал рингда 15 маротаба жанг ўтказган ва уларнинг барчасида ғалаба қозонган. Баҳсларнинг 14 тасида у рақибларини муддатидан олдин мағлуб этган. Руиз эса бунгача 49 маротаба рингга кўтарилган ва уларнинг 32 тасига ғалаба қозонган (11 та нокаут). 17 маротаба имкониятни бой берган (2 та нокаут).

Жанг эртага, 14 декабрь куни Краснодардаги "Олимп" спорт саройида бўлиб ўтади. Шоҳжаҳон ҳозирда ўз вазн тоифасида WBA International чемпионлик камари соҳиби бўлиб турибди.

Манба: olympic.uz
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Шоҳжаҳон Эргашевнинг рақиби ўзгарди