
Каталониянинг «Барселона» клуби ярим ҳимоячиси Денис Суарес «Арсенал»га ўтиши мумкин, деб ёзмоқда Дарё нашри.
«Барселона» раҳбарияти 24 ёшли ҳужумкор ярим ҳимоячи агенти билан футболчи ўзига бошқа жамоа излаши лозимлиги тўғрисида суҳбат ўтказган. Шундан сўнг «Арсенал» Суареснинг агенти билан боғланиб, футболчи учун 14 миллион фунт стерлинг таклиф қилган. Денис Суарес «Арсенал» устози Унаи Эмери билан «Севилья»да бирга фаолият олиб борган.
Аввалроқ футболчига «Челси» ҳамда «Милан» жамоалари қизиқиш билдиргани ҳақида хабарлар тарқалганди. Ушбу мавсумда ўйинчи «Барселона» сафида 6 та ўйинда майдонга тушди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар