11:05 / 20.12.2018
2 545

Велоспортчимиз Швейцариядаги мусобақада олтин медални қўлга киритди

Велоспортчимиз Швейцариядаги мусобақада олтин медални қўлга киритди
Велоспортнинг трек йўналиши бўйича Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари Швейцарияда профессионал велоспортчилар ўртасидаги халқаро «Track Cycling Challenge» мусобақасида иштирок этишаётганди. Қувонарлиси турнирда юртимиз шарафини ҳимоя қилган Ольга Забелинская гуруҳ пойгаларида барча рақибларидан яхши натижа кўрсатди (48 очко) ва биринчи ўринни қўлга киритди. Бу ҳақда МОҚ расмий сайти хабар бермоқда.

Иккинчи ва учинчи ўринлар мос равишда Лидия Бойлан (46 очко, Ирландия) ва Елена Чеккини (44 очко, Италия) га насиб қилди.

Эслатиб ўтамиз, Забелинская кузда Францияда ўтказилган «Chrono des Nations» халқаро мусобақасида иштирок этиб, Ўзбекистон терма жамоасига дастлабки олтин медалини тақдим этганди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Спорт » Велоспортчимиз Швейцариядаги мусобақада олтин медални қўлга киритди
[/banner_pushhouse