Осиё Кубоги 2-туридан ўрин олган Қирғизистон - Жанубий Корея (0:1) учрашувидан сўнг қўшниларимиз устози ўз фикрларини билдирди.
"Ўйин бўйича шогирдларимга ҳеч қандай эътироз йўқ. Бутун ўйин давомида жамоам муносиб ўйнади. Улар билан фахрланаман. Биз келажакка оптимистик руҳда қараймиз. Филиппин билан баҳсда ғалаба қозонишга ва учинчи ўринни эгаллаб кейинги босқичга чиқишимизга ишонаман.
Биринчи турда Матяш хато қилгани учун бугун ёш посбонга имкон бердик ва дебют қилди. Мен ҳеч қачон футболчининг паспортига қарамайман.
Стандарт вазиятлар бўйича алоҳида тайёргарлик кўргандик. Аммо баҳсда булардан тўлиқ фойдалана олмадик. Ҳакамлар ҳақида ҳеч нима демайман. Уларни муҳокама қилишни истамайман.
Қирғизистон учун ҳали мусобақа тугагани йўқ. Учинчи ўринни олиб кейинги босқичга чиқишимизга шубҳа қилмаяпман. Филиппин билан ўйинда худди бугунгидек жанговор руҳда курашамиз", - дейди Александр Крестинин. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Президент Мирзиёев Москва парадидаги иштирокидан сўнг Тошкентга қайтди
ОАВ: Марказий Осиё давлатлари дронлар билан қуролланмоқда
Осиё чемпионати. Ўзбекистон терма жамоаси умумжамоа ҳисобида учинчи бўлди
Путин Россияда туғилишни кўпайтиришга буйруқ берди
Мбаппе аламли мағлубиятдан кейин нималар деди?
Парҳезшунос творог истеъмоли борасида огоҳлантирди
Сиртқи таълим босқичма-босқич тугатилади
Хонанда Шоҳжаҳон Жўраевга нисбатан жиноят иши очилгани маълум бўлди