19:09 / 12.01.2019
3 417

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Туркияда йиғин олиб бормоқда (фото)

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Туркияда йиғин олиб бормоқда (фото)
Хабарингиз бор, Ўзбекистон олимпия терма жамоаси олдига 2020 йил Токиода бўлиб ўтадиган Олимпиада йўлланмасини қўлга киритиш вазифаси қўйилган. Мазкур мусобақага муносиб тайёргарлик кўриш учун Олимпия терма жамоасига Миллий олимпия қўмитаси ва Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан барча шароитлар яратиб берилмоқда.

Жумладан, Ўзбекистон олимпия терма жамоаси айни кунларда Туркиянинг Анталия шаҳрида ўқув-машғулот йиғинлари олиб боряпти.

Йиғин давомида олимпия терма жамоамиз учун кучли рақиблар билан назорат учрашувлари ташкил этиш режалаштирилган. Жумладан, терма жамоа аъзолари Туркиядаги йиғин давомида Словакия U-21 терма жамоаси, Озарбайжоннинг "Кешла" клуби, Эроннинг "Сепахон" жамоаси ва Қозоғистоннинг "Тараз" клублари билан назорат учрашувлари ўтказади. Мазкур учрашувлар давомида олимпия терма жамоасига номзод бўлган футболчилар синовдан ўтказилиб, жамоанинг асоси шакллантириб борилади.
Туркия йиғинида иштирок этаётган футболчилар рўйхати:

Дарвозабонлар:
Умид Эргашев
Умид Ҳамроев
Машкуржон Муҳаммаджонов

Ҳимоячилар:
Ислом Қобилов
Ҳусниддин Ғофуров
Ойбек Рустамов
Дилшод Саидов
Суҳроб Нуруллоев
Ҳожиакбар Алижонов
Нурилло Тўхтасинов
Иброҳим Йўлдошев
Шерзод Насруллаев
Ҳусниддин Алиқулов

Ярим ҳимоячилар:
Илҳом Алижонов
Жасур Яхшибоев
Аброрбек Исмоилов
Остон Ўрунов
Санжар Қодирқулов
Ислом Кенжабоев
Шароф Муҳитдинов
Ислом Рашидхонов
Диан Талхатов
Азизжон Ғаниев

Ҳужумчилар:
Бобур Абдухолиқов
Миржаҳон Мираҳмадов
Азизбек Омонов




Манба: www.ufa.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Туркияда йиғин олиб бормоқда (фото)