00:10 / 14.01.2019
3 720

Анзур Исмоилов: "Япония билан ўйинда ҳам ғалаба учун майдонга тушамиз"

Анзур Исмоилов: "Япония билан ўйинда ҳам ғалаба учун майдонга тушамиз"
Терма жамоамиз футболчиси Анзур Исмоилов Туркманистон терма жамоасига қарши ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.
«Бугун қўллаган ҳужумкор тактикамиз нима билан боғлиқ? Бу рақибга ҳам, ўзимизга ҳам боғлиқ. Биринчи ўйин бироз қийинроқ ўтди. Боиси, икки ой давомида ўртоқлик ўйини ўтказмагандик. Битта ўйин орқали барчаси жойига тушиб кетди, бир-биримизни янада яхшироқ тушуна бошладик. Ғалаба орқали ўзимизга бўлган ишончимизни кўтариб олдик.

Бугунги ўйинда фақат ва фақат ғалаба қозонишни ўз олдимизга мақсад қилиб қўйгандик. Учрашув давомида рақиб хатоларидан ҳам фойдалана олдик ва ўз мақсадимизга эришдик.

Йирик ғалабани кутганмидик? Асосий мақсадимиз ғалаба қозониш эди. Туркманистон Японияга қарши жуда яхши ўйин намойиш этганди. Япониядек жамоа дарвозасига ҳамма ҳам иккита гол кирита олмайди.

Япония терма жамоаси билан ўтказиладиган ўйинда ҳам ғалаба учун майдонга тушамиз», – деб Исмоиловнинг сўзларини келтириб ўтди МОҚ расмий сайти.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Анзур Исмоилов: "Япония билан ўйинда ҳам ғалаба учун майдонга тушамиз"