09:46 / 19.01.2019
4 663

Фазлиддин Ғойибназаров 7-жангида ҳам ғалаба қозонди

Фазлиддин Ғойибназаров 7-жангида ҳам ғалаба қозонди
Бугун Ню-Йорк шаҳрида ўтказилган бокс кечасида Рио-2016 Олимпиадаси чемпиони, ҳамюртимиз Фазлиддин Ғоибназаров доминиканлик боксчи Рикардо Гарсияга қарши рингга кўтарилди.

Шиддатли кечган жангда ҳамюртимиз рақибини техник нокаутга учратди. Аниқроғи, баҳсни бошқариб борган рефери доминиканлик боксчини ҳолатини ҳисобга олиб, уни 5-раундга қўймаган. Шу тариқа Фазлидин ўзининг навбатдаги ғалабасини қўлга киритди.

Маълумот учун, Фазлиддин профессионал рингда 7 маротаба жанг қилган ва уларнинг барчасини ўз фойдасига ҳал қилган (4 та нокаут).

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Фазлиддин Ғойибназаров 7-жангида ҳам ғалаба қозонди