Осиё Кубоги. Ўзбекистон бугун 1/8 финалга чиқиш учун Австралияга қарши тўп суради

  • 21 январь 2019, 12:23
  • 1 869
  • Спорт
  • Осиё Кубоги. Ўзбекистон бугун  1/8 финалга чиқиш учун Австралияга қарши тўп суради
    21 январь, душанба куни футбол бўйича Осиё Кубоги—2019 мусобақасининг 1/8 финали доирасида навбатдаги 3 та ўйин бўлиб ўтади.
    Куннинг датлабки учрашувида Япония терма жамоаси Саудия Арабистони билан баҳсга киришади. Тўқнашув Тошкент вақти билан 16:00 да бошланади.

    Эслатиб ўтамиз, Япония термаси «F» гуруҳ баҳсларини мағлубиятларсиз якунлаган эди. Саудия Арабистони эса сўнгги ўйинда Қатар термасига мағлуб бўлиб, гуруҳда 2-ўринни эгаллаб, плей-оффга чиқди.

    Иккинчи баҳсда эса мусобақа фаворитларидан бири Австралия терма жамоаси Эктор Купер қўл остидаги Ўзбекистон термасига қарши майдонга тушади. Мазкур учрашув Ал-Айн шаҳридаги «Ҳалифа Бин Заййид» стадионида бўлиб ўтади. Ўйин 19:00 да бошланади. Иккала жамоа ҳам гуруҳ баҳсларидан сўнг 6 очко тўплаб, мусобақанинг плей-оффига чиққанди.

    Ушбу босқичда мусобақа мезбони БАА термаси Қирғизистон терма жамоаси билан курашади. Учрашув 22:00 да бошланади. Маълумот учун, БАА «А» гуруҳида 1-ўринни эгаллаганди. Қирғизистон эса «C» гуруҳида учинчи ўринда плей-оффга чиққанди.

    Осиё Кубоги—2019
    21 январь, душанба
    1/8 финал баҳслари
    Япония—Саудия Арабистони 16:00
    Австралия—Ўзбекистон 19:00
    БАА—Қирғизистон 22:00

    » » Осиё Кубоги. Ўзбекистон бугун 1/8 финалга чиқиш учун Австралияга қарши тўп суради