date
views 4 136

Эрон термаси Хитойни йирик ҳисобда енгди ва ярим финалга йўл олди

Эрон термаси Хитойни йирик ҳисобда енгди ва ярим финалга йўл олди
Осиё Кубоги-2019 мусобақасининг чорак финалидан ўрин олган Хитой ва Эрон терма жамоалари ўртасидаги учрашув ўз ниҳоясига етди. Унда форслар рақибга имкон қолдиришмади.

18-дақиқада хитойликлар ҳимоячиси қўпол хатога йўл қўйди, ундан эса форслар унумли фойдаланишди. Сардор Азмун битта пас билан Меҳди Таремини қулай имкониятга чиқариб юборди, у эса бўш қолган дарвозани ишғол қилди.

31-дақиқа энди Азмуннинг ўзи “катта саҳна”га чиқди ва жамоасининг иккинчи голини урди. Иккинчи бўлимда хитойликлар бироз жонланишди, бироқ эронликлар бутун ўйин давомида вазиятни назорат қилишди. Ҳакам томонидан қўшиб берилган вақтда Карим Ансорифард ўйинга нуқта қўйган голга муаллиф бўлди.
Шу тариқа, Эрон кейинги босқич масаласини ҳал қилди ва ярим финалда Япония билан тўқнаш келади.

Осиё Кубоги
Чорак финал

Хитой – Эрон 0:3 (0:2, 0:1)
Голлар:
0:1 – 18 Тареми, 0:2 – 31 Азмун, 0:3 – 90+1 Ансорифард.

Хитой – Ян Цзюнлин, Чэн Жи, Лю Ян, Ши Кэ, У Си (Чао Сюйжи, 25), Хао Цзюнмин, Чан Чэндун, Фэн Сяотин (Сяо Чжи, 28), У Лэй (Юй Дабао, 75), Имин Лю, Гао Лин.
Эрон – Бейронванд, Канаанизадеган, Пуралиганжи, Ҳожсафи, Муҳаммади, Дежагоҳ (Чешми, 76), Иброҳими, Жаҳонбахш (Ғоддос, 68), Ризоян, Тареми, Азмун (Ансорифард, 86).
Огоҳлантиришлар: Тареми (67), Сяо Чжи (78).

Манба: www.uff.uz
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Эрон термаси Хитойни йирик ҳисобда енгди ва ярим финалга йўл олди