Моуриньо яқин кунларда «Реал» клубини бошқариши мумкин

  • 09 март 2019, 06:33
  • 1 176
  • Спорт
  • Моуриньо яқин кунларда «Реал» клубини бошқариши мумкин
    «Реал» кулби Сантьяго Соларини бош мураббий лавозимидан бўшатиб унинг ўрнига Жозе Моуриньони таклиф қилмоқчи. Бугун «Реал» директорлари кенгаши «Сантьяго Бернабеу» стадионида тезкор йиғилиш ўтказди.

    Telemadrid маълумотига кўра, Соларининг истеъфоси яқин вақт оралиғида эълон қилиниши мумккин. Аргентиналик мутахассис жамоанинг «Вальядолид» клубига қарши ўйинда бошчилик қилмайди.

    Бош мураббий лавозимини эгаллаш Жозе Моуриньога таклиф қилинган. Бунда унинг кейинги мавсум ҳам жамоани бошқариши мумкин.

    Манба: www.uff.uz

    » » Моуриньо яқин кунларда «Реал» клубини бошқариши мумкин