08:35 / 18.03.2019
2 639

Юрген Клопп: "Ўзимни "Ливерпуль"га мос мураббий деб ҳисоблайман"

Юрген Клопп: "Ўзимни "Ливерпуль"га мос мураббий деб ҳисоблайман"
"Ливерпуль" бош мураббийи Юрген Клопп собиқ "Бавария" ҳимоячиси Франц Беккенбауэр сўзларига жавоб қайтарди.
"Германияда Франц Беккенбаэрдан буюкроқ афсона йўқ. У мен ҳақимда илиқ гапирганини ҳис қилиб турибман. Унинг сўзлари қилили подшоҳ оддий инсонни Сер деб чақирганга ўхшайди. Агар у шундай деб ўйласа, "Ливерпуль"га илтифот кўрсатган бўлади. "Бавария" сўнгги 10-15 йил ичида кўп хатоларсиз тўғри ишларни амалга оширди. Лекин, ўзимни бу ерда яхши ҳис қиляпман.

Бу ер менга ёқади, жамоани ривожлантириш учун барча имкониятлар мавжуд. Ўзимни "Ливерпуль" учун мос мураббий деб ҳисоблайман. Ҳар доим ўзимни футболда исботлашим керак", - дея Клоппнинг сўзларини келтирди Sky Sports нашри.

Аввалроқ, Франц Беккенбауэр Клопп "Бавария" клубида чўққига эришиши мумкинлиги ҳақида фикр билдирганди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Спорт » Юрген Клопп: "Ўзимни "Ливерпуль"га мос мураббий деб ҳисоблайман"
[/banner_pushhouse