
Германия Кубогининг чорак финалидан ўрин олган "Бавария" – "Хайденхайм" учрашуви ўз ниҳоясига етди. “Альянц-Арена”да кечган голлар шоусида мезбонлар қийин ғалабани қўлга киритишди.
Учаршув дебютида Леон Горетцка мюнхенликларни олдинга олиб чиқди, бироқ орадан бир дақиқа ўтар-ўтмас Никлас Зюле тўғридан-тўғри қизил карточка олиб майдонни тарк этди.
Шундан сўнг меҳмонлар Роберт Глатцель ва Шнаттерерларнинг голларидан сўнг олдинга ўтиб олишди.
Танаффусдан кейин томошабинлар яна олтита голга гувоҳ бўлишди. Майдон эгалари сафида Роберт Левандовски дубль қайд этган бўлса, Томас Мюллер ва Серж Гнабрилар бир мартадан рақиб дарвозасини ишғол қилишди. Меҳмонлар сафида Глатцель яна иккита тўп киритишга муваффақ бўлди.
Шу тариқа, иккинчи дивизион вакилини қийинчилик билан мағлуб этган мюнхенликлар ярим финалга йўл олишди.
Германия Кубоги, чорак финал
Бавария – Хайденхайм 5:4 (1:2, 4:2)
Голлар: 1:0 – 12 Горетцка, 1:1 – 26 Глатцель, 1:2 – 39 Шнаттерер, 2:2 – 53 Мюллер, 3:2 – 56 Левандовски, 4:2 – 65 Гнабри, 4:3 – 74 Глатцель, 4:4 – 77, пенальти Глатцель, 5:4 – 84, пенальти Левандовски.
Бавария – Ульрайх, Зюле, Рафинья (Коман, 46), Киммих, Хуммельс, Алькантара, Горетцка, Хамес, Гнабри, Рибери (Боатенг, 24), Мюллер.
Хайденхайм – Мюллер, Беерманн, Майнка, Буш, Грисбек, Дорш (Файк, 52), Тойеркауф (Томалла, 73), Шнаттерер (Мультауп, 67), Андрих, Глатцель, Доведан.
Огоҳлантиришлар: Дорш (40), Левандовски (86), Беерманн (90), Грисбек (90).
Четлатиш: Зюле (13).
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар