23:03 / 12.07.2019
2 923

Шаҳобиддин Зоиров ҳиндистонлик рақибини мағлуб этди

Шаҳобиддин Зоиров ҳиндистонлик рақибини мағлуб этди
Рио Олимпиадаси чемпиони Шаҳобиддин Зоиров бугун Саудия Арабистонининг Жидда шаҳрида профессионал рингдаги учинчи жангини ўтказди.

4 раундга мўлжалланган рейтинг жангида Зоировга ҳиндистонлик Сандиб Сингҳ Батти рақиблик қилди. Жанг тўлиқ давом этди.

Ҳамюртимиз жангни фаол ўтказди ва якунда очколар ҳисобига кўра ғалаба қозонди. Шу тариқа Шаҳобиддин проф рингдаги учинчи ғалабасини тантана қилди. Ҳинд боксчиси эса профессионал боксдаги учинчи жангида иккинчи мағлубиятини қабул қилиб олди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Шаҳобиддин Зоиров ҳиндистонлик рақибини мағлуб этди